...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Жаҳон чемпионати старт олишига яна 100 кун қолди


18:17, 06.03.2018 Спорт
 2 189

ФИФА шу муносабат билан ўз саҳифаларида янги роликни тақдим этди.

Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланишига 100 кун вақт қолди.
 
Шу муносабат билан ФИФА ташкилотининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида кўплаб футбол юлдузлари иштирок этган янги ролик пайдо бўлди.


 
Шунингдек, мазкур роликда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва ФИФА президенти Жанни Инфантиноларни ҳам кўриш мумкин. Бу сафар икки раҳбар ўзгача услуб, яъни тўпни бир-бирига оширишда ўзларини синаб кўришди.
 
Бундан ташқари, роликда Диего Марадона, Петер Шмейхель, Роналдо, Уэйн Руни, Диего Форлан, Мирослав Клозе ва Давид Трезеге каби машҳур футболчилар ҳам қатнашишди.
 
Лекин Жанни Инфантино ва Владимир Путиннинг ҳаракатлари роликдаги энг қизиқарли эпизод бўлгани яққол кўриниб турибди. Ахир раҳбарлар ҳар куни ҳам футбол ўйнашмайди, тўғрими?
 
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнь кунидан 15 июль кунига қадар Россиянинг 11 шаҳри: Москва, Санкт-Петербург, Казань, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростов на-Донудаги 12 та стадионда бўлиб ўтади. Мусобақа стартига эса роппа-роса 100 кун вақт қолди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ЖЧ-2018 Жанни Инфантино Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!