...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вадим Абрамов “ўзбек футболи”дан четлатилди


14:26, 17.12.2017 Спорт
 6 593

Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти “Нефтчи” ФК бош мураббийи Вадим Абрамовнинг футболдаги кейинги фаолияти тўғрисида хабар эълон қилди.

Ўзбекистон футбол федерацияси Интизом кодекси 2-бўлимининг клублар бошлиқлари ва мураббийларига нисбатан белгиланган талабларни сўзсиз ижро этиш ва Оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси  томонидан қабул қилинган  қарорларни нотўғри талқин қилиниши ҳолатларини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия қўмитаси Бюросининг 2017 йил 16 декабрдаги 9-сонли қарори қабул қилинди.
 
Мазкур қарорда баён этилишича, Вадим Абрамов Ўзбекистон футбол федерацияси Интизом кодексининг 5.41-бандини бузган, яъни у ЎФФ ва ЎзПФЛ ҳамда уларнинг расмийлари шаънига нисбатан нотўғри фикрлар билдирган.
 
Шунингдек, Вадим Абрамов Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан қабул қилинган қарорлар бўйича кенг жамоатчилик ўртасида носоғлом фикрлар вужудга келишига сабаб бўлган.
 
Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сати хабарига кўра, у Ўзбекистон Футбол Федерацияси Интизом кодекси 2-бўлимининг “д” кичик бандига мувофиқ номуайян муддатга футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштирилди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Вадим Абрамов ЎФФ Футболдан четлатилди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Kuanish
17:51 17.12.2017

По моему он показал со сборной Узбекистана самый лутчшый резултат с 2000 года. 2011 году в кубке Азий


Мухлис
17:47 17.12.2017

Танкидни тугри кабул килиш урнига футболдан четлаштириш-хозирги УФФ нинг фожиасидир.Абрамовнинг Узб.футболи учун канчалик жон куйдиришини факат кур ва кар одамларгина билмайди.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!