...
МЕНЮ
ONLINE TV

Украина Бош вазири лавозимига номзод танланди


12:25, 13.04.2016 Олам
 3 003

Украина Бош вазири Арсений Яценюк 10 апрель куни истеъфога чиққан эди.

Украина Олий радасидаги “Пётр Порошенко блоги” фракцияси раиси Юрий Луценко мамлакат бош вазири лавозимига номзод аниқлаб олингани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Луценко Facebook’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.
 
Бундан ташқари,  ҳукумат таркиби ҳам аниқлаб олинган, лекин номзодлар ҳақида ҳеч қандай маълумот айтилмади.
 
Украина Бош вазири Арсений Яценюк 10 апрель куни истеъфога чиққан эди. Мамлакат бош вазирлигига асосий номзодлардан бири Олий рада спикери Владимир Гройсман бўлиши мумкин. 
 
Эслатиб ўтамиз,  Арсений Яценюк ҳукуматни 2014 йил 27 февралдан парламентда депутатлар фракцияларидан иборат “Европача танлов” коалицияси ташкил топгандан сўнг бошқараётган эди. Авваллига мазкур коалицияни “УДАР”,  “Свобода” каби фракциялари,  кейин эса бошқа фракциясиз депутатлар ва “Боткившина” вакиллари ҳам тарк этди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Украина Олий рада Арсений Яценюк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!