...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон 2018 йилда Украинага мева экспортини кескин орттирди


15:00, 15.01.2019 Жамият
 1 032

Украин мева импортёрлари Ўзбекистондан 6 млн АҚШ долларига тенг маҳсулот харид қилган.

Ўзбекистон 2018 йилда Украинага энг кўп мева экспорт қилган мамлакатлардан бўлди. Бу ҳақда “EastFruit” маълум қилди. 2018 йилгача Ўзбекистон Украинага мева экспорти бўйича дастлабки йигирматаликка ҳам кирмаган.
 
Ўтган йил давомида украин мева импортёрлари Ўзбекистондан 6 млн АҚШ долларига тенг маҳсулот харид қилган.
 
Украинага Ўзбекистондан энг кўп майиз етказиб берилган. 2018 йилда Украинага майиз экспорти бир ярим баробар ортган. Ўзбекистон Украинага майиздан кейин энг кўп қора олхўри ва баргак экспорт қилган.
 
2018 йилда Ўзбекистон Украинага ўрик экспортини 14 марта, узум экспортини деярли 8 марта орттирган. Аммо узоқ масофадан олиб келиниши натижасида меваларнинг сифатига эътирозлар бўлган. Ўзбек мевалари Украина бозорларига кириб келувчи Европа ва Туркия маҳсулотлари билан нарх борасидаги рақобатда енгилган.
 
Шунингдек, Украинага ўзбек қовунларининг экспорти 2018 йилда 3,3 марта кўпайиб 700 тоннадан ортиқни ташкил қилган. Ўзбек хурмосининг ушбу славян мамлакатига экспорти 2,7 баробар ортган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Украина мева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар