...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бюджет ташкилотларида 6 млрд сўм ўзлаштириб юборилгани аниқланди


15:07, 15.01.2019 Жамият
 3 231

91 нафар раҳбар ва мансабдор шахслари 59,8 млн сўм миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилган.

Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2018 йилнинг 4-чорагида Ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг топшириқлари,  жисмоний шахсларнинг мурожаатлари ҳамда режа асосида бюджет ташкилотларида жами 1 969 та давлат молиявий назорати тадбирлари ўтказилган.
 
Ўтказилган назорат тадбирларидан 1 717 тасида молиявий интизомга риоя қилинмай сарфланган маблағлар 29 млрд сўмни,  шундан камомад ва ўзлаштиришлар 6 млрд сўмни,  ноқонуний харажатлар 23 млрд сўмни ташкил этган.
 
Назорат тадбирларини ўтказиш жараёнида ва унинг натижалари юзасидан берилган кўрсатмаларга асосан аниқланган 18,5 млрд сўм миқдоридаги нотўғри сарфланган маблағларни белгиланган тартибда тикланиши таъминланди ҳамда 871 та назорат тадбирлари ҳужжатлари ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.
 
Шунингдек, ҳисобот даврида бюджет интизомини бузган бюджет ташкилотларининг 91 нафар раҳбар ва мансабдор шахслари 59,8 млн сўм миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилган. 

Теглар:Бюджет ташкилотлари Камомад 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар