...
МЕНЮ
ONLINE TV

Украинада ўзбек автомобиллари устидан текширув тўхтатилди


20:18, 03.12.2018 Олам
 6 810

Текширувлар вақтида Украинадаги Ўзбекистон элчихонаси расмий равишда аниқлик киритган.

Бугун, 3 декабрь куни Украина Ўзбекистон енгил автомобиллари импортига нисбатан олиб борилаётган антисубсидия текширувларни тўхтатди. Бу ҳақда Иқтисодий ривожлниш вазирлигида Халқаро савдо бўйича идоралараро комиссия йиғилишида маълум қилинди.
 
Жорий йил 3 октябрь куни “Укравтопром” шикоятига асосан ўзбек автомобиллари импортига нисбатан бошланган антисубсидия текширувларидан мақсад вазиятга ойдинлик киритиш бўлган.
 
Текширувлар вақтида Украинадаги Ўзбекистон элчихонаси расмий равишда аниқлик киритган. Унга кўра, 2017 йилда GM Uzbekistan АЖга давлат субсидияси ажратилган. Аммо бу 2018 йилда тўхтатилган.
 
ЎЗбекистон Тшқи савдо вазирлиги Украинада ўзбек енгил автомобиллари экспорти асосан “А” классдаги кичик машиналарга тўғри келишига ойдинлик киритиб ўтган.
 
Маълумотларга кўра, 2017 йилда Украинага 13 940 та янги автомобил олиб кирилган, шундан 2823 таси Ўзбекистондан. 2018 йил январь-август ойларида бор йўғи 7808 та автомобиль киритилган. Шундан 702 таси Ўзбекистон машиналари бўлган.
 
Шу тариқа, 2018 йилда ўзбек автомобилларининг Украина импортидаги ўрни 20,3 фоизда 9 фоизга қисқарган. Сўнгги ойларда эса Ўзбекистондан импорт тўхтаб қолган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Украина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!