...
МЕНЮ
ONLINE TV

Украин дори-дармонларининг Ўзбекистонга киритилмаслиги акс садо берди


18:53, 15.11.2018 Жамият
 8 762

Ўзбекистон элчиси Украина вице-Бош вазири билан учрашди.

Украина биринчи вице-Бош вазири, иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Степан Кубиев ва Ўзбекистоннинг Украинадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Абдуалиев ўзаро савдодаги ён бериш тамойилларини муҳокама қилдилар.
 
Украина Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги берган маълумотга кўра, учрашув давомида Ўзбекистон ва Украина ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги аҳволи, истиқболлари муҳокама қилинган.
 
Степан Кубив украин компанияларининг ўз маҳсулотларини Ўзбекистонга киритишда дуч келаётган алоҳида муаммолар билан боғлиқ ҳавотирини билдирган.
 
Томонлар икки томонлама савдони ривожлантириш ва сунъий тўсиқларни бартараф қилиш учун доимий мулоқотда бўлиб туриш муҳимлигини таъкидлаган.
 
Учрашув якунига кўра, мамлакатлар ўртасида савдо муносабатларини нормаллаштириш учун тезкор қадамлар белгилаб олинган.
 
“Биз ташқи савдо масаласида юзага келган масалаларни ўзаро маслаҳатлувлар орқали ечишга келишдик. Давлатлар ўртасида музокаралар орқали ҳал этиладиган савдо баҳслари юзага келиши табиий ҳол. Асосийси икки томонлама алоқаларда конструктив ёндашув доим бўлган”, деб таъкидлаган Ўзбекистон Элчиси Алишер Абдуалиев.
 
Эслатиб ўтамиз, Украинада Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар савдоси бўйича текширув бошлангач, украин компаниялари фармацевтик маҳсулотларини Ўзбекистонга киритишда муаммоларга дуч келаётгани айтилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Украина Савдо Алишер Абдулаиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар