...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Ўқитувчи 9 ёшли ўқувчини калтаклади


17:40, 15.11.2018 Олам
 27 460

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, педагог 24 йиллик тажрибага эга.

Россиянинг Комсомольск-на-Амуре шаҳрида бошланғич синфлар ўқитувчиси дарсига ҳалал берган 9 ёшли ўқувчини калтаклади. Жанжал тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
 
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, педагог 24 йиллик тажрибага эга.
 
Видеода ўқитувчи дарсга ҳалал берган болани “Сендан сўраяпман, сен кимсан? Кимсан ўзи? Ким сенга ўзингни бундай тутишга рухсат берган?”, деб уни ураётганини кўриш мумкин.
 
Маълумотларга кўра, воқеа шаҳардаги 37-мактабда юз берган. Видеодаги ўқитувчи 24 йиллик тажрибага эга Татьяна Лескова.
 
Мактаб ўқитувчилари “360” телеканалига ўқитувчи доим яхши ва ҳушмуомала бўлганини, ўқувчида эса психик муаммолар мавжудлигини айтган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари бошлангани таъкидланган. Аммо қайси ташкилот текширув ўтказаётгани ҳақида маълумот йўқ.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мактаб Ўқитувчи Ўқувчи Жанжал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!