...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов украиналик вазир билан гаплашиб олди


23:09, 05.12.2018 Жамият
 3 735

Ўзбекистон Бош вазири комиссиялар ишини тиклашни қўллаб-қувватлаган.

Бугун, 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Украина Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари – Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Степан кубов билан телефон орқали суҳбатлашди.
 
Икки мамлакат мансабдорлари ўзаро савдо алоқаларида Ўзбекистон ва Украина бозорларига киришни таъминлаш масалаларини муҳокама қилган.
 
Ўзбекистон Бош вазири ҳамкорликдаги комиссиялар ишини тиклашни қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, ўзаро бозорларга товар олиб киришда ҳеч қандай тўсиқ йўқлиги ва муаммоли вазиятлар ҳал қилинганини таъкидлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи бошида Украинада Ўзбекистон енгил автомобилларига қарши антисубсидия текшируви бошлангач, украин дори воситалари Ўзбекистонга киритилмай қўйди.
 
3 декабрь куни эса Украинада Ўзбекистон енгил автомобиллари импортига нисбатан олиб борилаётган антисубсидия текширувлар тўхтатилди. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Украина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар