...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига янги ректор тайинланди


09:55, 06.12.2018 Жамият
 2 556

Ушбу институт 1932 йилда ташкил топган. Бугунги кунга келиб унда 4 та факультет мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти янги ректор тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Ҳукумат қарори билан Баҳодиржон Очилбоевич Онорбоев Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
 
Институт пахта, тўқимачилик, енгил саноат ва матбаачилик соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиқадиган стратегик вазифаларни рўёбга чиқара оладиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлайди.
 
Ушбу институт 1932 йилда ташкил топган. Бугунги кунга келиб унда 4 та факультет мавжуд.
 
Ректор Баҳодиржон Онорбоев 1971 йилда туғилган. Техника фанлари доктори, катта илмий ходим ҳисобланади. Тошкент Ахборот технологиялари университети (ТАТУ) илмий кенгаши аъзоси.

Теглар:Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Баҳодиржон Онорбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар