...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандлик машина ўғриси қўлга тушди


11:50, 13.04.2016 Жамият
 3 427

Nexia русумли автомобилни 16 ёшли вояга етмаган фуқаро олиб қочгани аниқланди.

Самарқанд вилояти Қўшрабод тумани ИИБ навбатчилик қисмига Заркент қўрғонида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат  қилиб,  ўзининг  Nexia русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар қилди.

Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан  аниқланишича, ариза муаллифи автомашинасини уйи олдида қаровсиз қолдиргани оқибатида олиб қочиб кетилгани маълум бўлди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида олиб қочилган автомашина Гужумсой маҳалласи ҳудудидан техник соз ҳолда топилди. Жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс шу туманда яшовчи 16 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. 

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:Nexia вояга етмаган машина ўғриси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

UNKNOW
13:00 13.04.2016

Кушраобод туманида узи тартиб интизом йук гайилари каерга карайди билмадим хамма бемалол арок ичиб машина хайдайди



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар