...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диққат! Тошкентда Nexia ва унинг 26 ёшли ҳайдовчиси қидирилмоқда


20:10, 13.07.2018 Жамият
 6 088

Зафар Нажмиддинов ўз бошқарувидаги Nexia’ни уйдан ҳайдаб чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Кеча, 12 июль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшайдиган фуқаро ИИБга жияни йўқолганлиги ҳақида мурожаат қилган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати маълум қилди.
 
Маълумотга кўра, мазкур туманда яшовчи З.Ф. ИИБга мурожаат қилиб, 11 июль куни ўзи билан бирга яшовчи 26 ёшли жияни Зафар Нажмиддинов ўзига тегишли бўлган давлат рақами 01D081АВ Nexia автомашинасини уйдан ҳайдаб чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини билдиради.
 
“Орангизда кимда ким Зафар Нажмиддинов  бошқарувидаги давлат рақам белгиси  01D081АВ  бўлган Nexia ҳақида маълумотга эга бўлса, Ички ишлар органларининг “102” телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни илтимос қиламиз”, дейилади ИИВ хабарида.
Ориф Умиров

Теглар:Қидирув Nexia Тошкент Мирзо Улуғбек\ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар