...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия самолёти Қирғизистонда портлади. Қурбонлар бор


11:13, 16.01.2017 Олам
 4 589

15 январь куни тунда мамлакатда қуюқ туман кузатилган. Самолёт Манас аэропортига етмасдан Дача-Суу тумани атрофидаги уйлар устига қулаган.

Бугун, 16 январь куни тонгда Гонконг-Бишкек-Истанбул йўналиши бўйича парвоз қилаётган Боинг 747 самолёти Қирғизистоннинг Чуй вилояти, Жани-Жера туманида ҳалокатга учради. Бу ҳақда “24.kg” хабар қилди.
 
Туркия авиакомпаниясига тегишли юк самолёти Гонконгдан Бишкекнинг Манас аэропортига қўниш йўлагиги ета олмай портлаб кетган.
 
Маълумотларга кўра, кеча 15 январь куни тунда мамлакатда қуюқ туман кузатилган. Самолёт Манас аэропортига етмасдан Дача-Суу тумани атрофидаги уйлар устига қулаган.
 
Ҳозирга қадар 20 дан ортиқ фуқаронинг вафот этгани тасдиқланган. Шу билан бирга ушбу авиаҳалокатда жабрланган 10 дан ортиқ кишига тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Улар орасида 7,13, 15 ёшли болалар ҳам бор. Нобуд бўлганларнинг сони ортиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилмоқда.
 
Гувоҳларнинг ижтимоий тармоққа жойлаган маълумотларига кўра, самолёт уйлар устига қулаган. Самолёт ерга қулагач, атрофдаги уйларнинг аксарияти ёна бошлаган.
 
Ҳаво йўлларига оид сайтлар такдим этган рақамларга кўра, самолёт 3733 километр масофани босиб ўтган. Гонконг вақти билан соат 07:00 да йўлга чиққан самолёт Истанбулга Туркия вақти билан 09:40 да қўниши лозим эди.
Умида Якубова
 

Теглар:Қирғизистон Манас Авиаҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!