...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Осиё чемпионатига старт берилди


14:39, 10.05.2018 Спорт
 1 688

Мазкур мусобақада умумий ҳисобда 30 та медаллар жамланмаси ўйналади.

Бугун, 10 май куни Тошкентда спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати старт олди. “Ўзбекистон” спорт мажмуаси мезбонлик қиладиган қитъа чемпионати октябрь ойида Буэнос-Айрес шаҳрида ўтказиладиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмалар ҳам тақдим этади. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ушбу мусобақада Осиёнинг Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Ироқ, Иордания, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Мўғулистон, Покистон, Сингапур, Сурия, Таиланд, Тожикистон, Туркманистон, Тайвань, Яман ва Ўзбекистон каби 21 та давлатидан 400 нафарга яқин спортчи ва мураббийлар иштирок этади.
 
Маълумот учун, ҳар уч йўналиш (эркин, юнон-рум ва аёллар кураши) бўйича бешта вазн тоифасида (ўсмирлар Олимпия ўйинлари дастурига киритилган вазнлар) чемпионликни қўлга киритган спортчилар лицензия соҳибига айланади. Демак, қитъа чемпионатида ўсмирлар Олимпия ўйинларига жами 15 та лицензия эгасини топади.
 
Мусобақада умумий ҳисобда 30 та медаллар жамланмаси ўйналади. Ушбу мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчилар олтин медаллардан ташқари, Осиё чемпионатлари тарихида илк маротаба ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус чемпионлик камарига ҳам эга бўлади.
 
Айни пайтда юнон-рум кураши бўйича –45, -48, -51, -55, -60, -92, -110кг вазн тоифаларида финалчилар аниқланмоқда.
 
Ҳозирча ҳамюртларимиздан Л.Ўзбеков (-51кг) қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, кейинги даврага йўл олди. К.Юнусхонов (-45кг) ва Муҳаммадали Сайдуллаев -(110кг)лар эса афсуски илк босқичдаёқ имкониятни бой бериб қўйишди.
 
Соат 17:30да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. 18:00 дан бошлаб эса финал беллашувлари старт олади.
 
Демак, Буэнос-Айресга дастлабки йўлланмалар эгалари номи аниқ бўлади. Миллий олимпия қўмитаси ушбу мусобақада ёш полвонларимизга омад тилаб қолади.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Осиё чемпионати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!