...
МЕНЮ
ONLINE TV

Осиё чемпионати ғолибларига Президент совғаси – Malibu автомобили топширилади


20:55, 28.01.2018 Спорт
 7 748

Чемпионлар бугун, 28 январь куни соат 23:50 да Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинади.

Кеча, 27 январь куни футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати мусобақаси финалида Вьетнам термасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, шоҳсупага кўтарилганди.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзолари бугун, 28 январь куни Тошкент вақти билан соат 23:50 да Урумчи орқали Тошкентга учиб келишлари ҳақида хабар берган эдик.
 
“Qalampiz.uz” интернет нашри манбаларидан бирининг хабар беришича, Осиё чемпионатида муваффиқият қозонган футболчиларнинг ҳар бирига Malibu автомобиллари Президент совғаси сифатида тақдим этилади.
 
Чемпионлар бугун, 28 январь куни соат 23:50 да Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинади.
 
Шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан футболчилар “Ўзбекистон” меҳмонхонасида тақдирланишади.
 
Маълум бўлишича, соат 00.00 да улар чиққан автобус Аэропорт терминал-3 (маҳаллий) Бобур, Нукус, Афросиёб, Шароф Рашидов, Навоий кўчаси ҳамда Амир Темур айланмаси ва “Ўзбекистон” меҳмонхонаси бўйлаб ҳаракатланади!
Акмал Эшонхонов

Теглар:Осиё чемпионати Malibu Президент совғаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Хайр, Malibu!

10:14, 06.12.2018 8 669

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!