...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хайр, Malibu!


10:14, 06.12.2018 Жамият
 8 677

Malibu автомобили Ўзбекистонда 2012 йилдан чиқарила бошланган эди.

“GM Uzbekistan” компанияси Chevrolet Malibu автомобилларининг ҳозирги авлоди ишлаб чиқарилишини тўхтатди. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар берилди.
 
Компания баёнотида Chevrolet Malibu автомобилларининг ҳозирги авлоди ишлаб чиқариавтомобиллари моделлар қаторини янгилаш борасидаги стратегияга мувофиқ ишлаб чиқаришдан тўхтатилгани айтилган.
 
Маълум қилинишича, ушбу моделдаги автомобилларни харид қилиш учун шартномалар тузиш 2018 йилнинг 31 декабрига қадар давом этади.
 
“GM Uzbekistan” дилерлик корхоналари билан биргаликда харидорлар олдидаги мажбуриятлари бажарилишини тўлиқ таъминлайди ҳамда аввал шартнома тузган харидорларга автомобил тўлиқ ҳажмда етказиб берилади”, дейилади баёнотда.
 
Маълумот учун, Malibu автомобили Ўзбекистонда 2012 йилда ишлаб чиқарила бошланган эди. Мазкур автомобиль 5 йил трендда бўлди. Кейинги авлод Мalibu’си эса 2017 йилда ишлаб чиқарила бошлади. Унинг илк ҳайдовчиси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кўрилади. Давлат раҳбари 2017 йилда Тошкентнинг “Ҳамза” метро бекати яқинида барпо этилган янги кўприкни кўриш учун оқ рангдаги Мalibu автомобилини ҳайдаб борганди. 

Теглар:Malibu GM Uzbekistan 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 186

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар