...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик икки спортчи Жанубий Кореяда шоҳсупага кўтарилишди


19:32, 31.10.2017 Спорт
 1 943

85 кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар аъзоси ғолиблик учун кураш олиб борди.

Жанубий Кореянинг Янгу шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё Кубоги ҳамда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари ўзининг қизғин палласига кирди.
 
Бугун, 31 октябрь куни хотин-қизлар ўртасида 63 ҳамда 69 кг вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилиб, уларнинг якунига кўра 63 кг вазн тоифасида чиқиш қилган Кумушхон Файзуллаева умумий 201 кг натижаси билан олтин медалга сазовор бўлган бўлса, 69 кг вазн тоифасида иштирок этган Турсуной Жабборова 199 кг оғирликни ўзига бўйсундириб кумуш медалини қўлга киритгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.
 
Бундан бир неча дақиқа аввал эркаклар ўртасида 85 кг вазн тоифасидаги беллашувлар ҳам якунланди.
 
Ушбу вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар аъзоси ғолиблик учун кураш олиб борди.
 
Суннатилла Ўсаров даст кўтаришда 158 кг, силтаб кўтаришда 186 кг, суммада 344 кг натижа билан мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди.
 
Эътиборлиси шундаки, Суннатилла олтин медални қўлга киритган эронлик Али Маквандига бор-йўғи 1 килограммга имкониятни бой берди. Зеро, эронлик спортчи умумий 345 кг натижаси билан биринчи ўринни эгаллади.
 
Ушбу вазн тоифасида бронза медали ҳам ўзбекистонлик атлетга насиб этди.
 
Файзулло Набиев 148+189=337 кг натижаси билан учинчи ўринга лойиқ кўрилди.
 
Ана шу тариқа бугунги беллашувлар якунланди. Эртага мусобақалар давом этади ва биз ўзбекистонлик спортчилардан навбатдаги медаллар ва рекордларни кутиб қоламиз.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Суннатилла Ўсаров Файзулло Набиев Осиё чемпионати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!