...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент хавфсизлик хизмати бошлиғи лавозимидан озод этилди


14:19, 10.05.2018 Жамият
 16 286

Абдураҳим Мўминов Икки йилдан бери Президент хавфсизлик хизмати бошлиғи вазифасини бажариб келаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент хавфсизлик хизмати бошлиғи Абдураҳим Мўминовни эгаллаб турган лавозимидан озод этди.
 
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг интернетдаги расмий саҳифасидаги маълумотга кўра, Абдураҳим Мўминов фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича вазир муовини этиб тайинланган.
 
Абдураҳим Мўминов 2016 йилдан бери Президент хавфсизлик хизмати бошлиғи вазифасини бажариб келаётган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, полковник Барат Маменов эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Абдураҳим Мўминов Президент хавфсизлик хизмати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар