...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ташландиқ жойдан Рамзес II нинг ҳайкали топилди


10:03, 13.03.2017 Олам
 2 322

Маълум бўлишича, ҳайкал топилган ҳудудда қадимда Рамзес II сулоласи вакили Фиръавн XIX шарафига қурилган ибодатхона бўлган.

10 март куни Коҳиранинг Ал-Матария туманидаги ташландиқ ҳудудда таъмирлаш ишларни олиб бораётган ишчилар бундан 3,2 минг йил аввал яшаган фиръавн Рамзес II нинг йирик ҳайкали бўлакларини топишди. Бу ҳақда “Edition” нашри хабар қилди.
 
Маълумотларга кўра, ҳайкалнинг умумий узунлиги 8 метрни ташкил қилади.
 
Воқеа жойига етиб келган архелоглар ушбу ҳудуддан ҳайкалнинг боши, тожи, ўнг қулоғи ва кўз қисмини олиб чиқишди.
 
Тахминларга кўра, ҳайкал кварцдан ясалган.
Миср-Германия археологик миссияси раҳбари Айман Ашмавининг сўзларига қараганда, Ал-Матария туманидаги ҳайкал топилган ҳудудда қадимда Рамзес II сулоласи вакили Фиръавн XIX шарафига қурилган ибодатхона бўлган.
Кейинчалик ушбу ибодатхона бузилиб, унинг қолдиқлари турар жой биноларини қуриш учун ишлатилган.
 
Олимлар Фиръавннинг айни ҳайкали бўлакларга бўлиб ташланганини таҳмин қилишмоқда.
 
Миср Маданият вазирлиги эса  топилмани мамлакат тарихидаги энг аҳамиятли кашфиёт, деб атамоқда.
 
Маълумот учун, яқинда ушбу ҳудудда Фиръавн Сети II нинг 80 сантиметрлик ҳайкали топилган эди. 
Умида Якубова

Теглар:Ибодатхона Фиръавн Миср 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!