...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 4 депутатнинг ваколатлари муддатидан аввал тугатилди


09:48, 13.03.2017 Жамият
 3 620

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг айрим депутатлари бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан уларнинг ваколатлари муддатидан аввал тугатилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир неча депутатлари ваколатини муддатидан илгари тугатди. Бунга эса уларнинг бошқа вазифага ўтказилиши сабаб бўлди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Ахборот хизмати хабар тарқатди.
 
Хусусан, Собитхон Турғунов Наманган вилоятидаги Президент халқ қабулхонасига раҳбар этиб тайинланди. Алишер Шодмонов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.
 
Яна бир собиқ депутат Рустам Комилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси лавозимига ўтди. Дилфуза Ўролова айни вақтда Сирдарё вилояти хотин-қизлар қўмитасига раҳбарлик қилаяпти, шунингдек, у вилоят ҳокимининг ўринбосари лавозимида ҳам ишлайди.
 
Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов бошчилигида ўтган мажлисда шу йилнинг 14 март куни ўтказиладиган Жиззах вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлисини ўтказиш тўғрисида қарор кабул қилинди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Марказий сайлов комиссияси Депутат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар