...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонлик депутат Ўзбекистонга сувни сотиш таклифи билан чиқди


18:35, 28.09.2018 Жамият
 7 684

Парламент депутати Ҳукуматга таклифини кўриб чиқишни маслаҳат берган.

Қирғизистон Парламенти депутати Кенжабек Боқоев сувни қўшни давлатларга сотиш таклифини билдирди.
 
“Талос вилоятида Киров сув омборида 2 минг гектар ер сув остида қолган. Биз сувни тўплаб, Қозоғистонга беряпмиз. Умуман сув омборларидаги 90 фоиз сувдан Ўзбекистон ва Қозоғистон текинга фойдаланяпти. Вазирлар Маҳкамаси улардан ҳақ олиш масаласини кўриб чиқиши керак”, деган депутат.
 
Шунингдек, сиёсатчи етарлича суғорилмагани учун Талос вилоятининг ўзида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархи тушиб кетганини ва деҳқонлар меҳнати ўзини оқламаганини таъкидлаган.
 
Киров сув омбори Қирғизистонда жойлашган бўлиб, 1975 йилда қурилган. Объект сув сиғими 550 минг куб метрга тенг. Мамлакатнинг ўзи ундаги 12 фоиз сувдан фойдаланади, қолган сув келишувга кўра Қозоғистонга берилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сув Қирғизистон Қозоғистон депутат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар