...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тарихий кун: дунёга машҳур 32 терма жамоа ва 736 ўйинчи Москвага тўпланди


12:53, 14.06.2018 Спорт
 3 762

32 терма жамоа 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси ғолиблиги учун кураш олиб боради.

Бугун, 14 июнь куни Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинларига старт берилади.
 
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев Жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Москвага жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
32 терма жамоа 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақаси ғолиблиги учун кураш олиб боради.
 
Бир неча соатлардан сўнг, Москвадаги “Лужники” стадионида мусобақанинг очилиш маросими бошланади. Соат 20:00да Россия ва Саудия Арабистони терма жамоалари учрашуви билан мусобақа расман бошланган ҳисобланади.
 
32та жамоа, 736 нафар футболчи, ўнлаб ҳакамлар, стадиондаги ўн минглаб мухлислар, ТВ экрани олдидаги миллионлаб одамлар бир ой давомида ҳамнафас бўлишади.
 
Қуйида Ўзбекистон орқали учрашувларни трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритган UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканалларининг ўйинларни трансляцияси тақвими билан танишиб олишингиз мумкин:

Теглар:Москва Жаҳон чемпионати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!