...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суриянинг Туркия билан чегарасида автобус портлатилди


17:11, 15.08.2016 Олам
 3 154

Автобусда Сурия ҳукуматига қарши кучларнинг жангарилари бўлган.

Кеча, 14 август куни кечқурун Суриянинг Туркия билан чегараси яқинида жойлашган Атмеҳ қишлоғида худкуш террорчи автобусни портлатиши натижасида 32 киши ҳалок бўлди.  Бу ҳақда “Reuters” хабар берди
 
Нашрнинг ёзишича, автобус ичида Сурия мухолифат кучларидан бирининг жангарилари бўлган. Теракт юзасидан бирор террорчи гуруҳ жавобгарликни ўз бўйнига олмади. 
 
Портлаш Суриянинг Атмеҳ қочоқлар лагерига кираверишда юз берган.
 
Атмеҳ Идлиб вилоятида жойлашган. Мазкур вилоят Сурия президенти  Башар Асад ҳукуматига қарши курашаётган мухолифат кучларининг асосий қароргоҳларидан биридир. 
 
“Al-Jazeera” нашрининг ёзишича, портлаш оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди ва 25 нафардан ортиқ одам жароҳатланди. Атмеҳ қишлоғи Туркиянинг Ҳатай вилояти билан чегарада жойлашган.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Сурия Туркия Атмеҳ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!