...
МЕНЮ
ONLINE TV

Англияда собиқ футболчи полиция томонидан ўлдирилди


16:57, 15.08.2016 Олам
 3 349

“Тазер”одамни карахт қилиш учун ишлатилади, аммо Британияда унинг оқибатида одамларнинг ўлиши билан боғлиқ ҳолатлар тез-тез такрорланади.

Англиянинг Телфорд шаҳрида истиқомат қилувчи 48 ёшли  собиқ футболчи Далиан Аткинсон унга нисбатан полиция электрашок қурилмаси –Тазер”ни ишлатгач, ҳалок бўлди.  Бу ҳақда “The Mirror” нашри хабар берди
 
Унинг кўчада ўзини  ғалати тутишидан хавотирга тушган одамлар полиицияни чақирган.
 
Маълумотларга қараганда, Далиан “Астон Вилла” футбол клубида 1991-1995 йилларда ўйнаган. У фаолиятининг сўнгги йилларида Кореянинг “Чонбук  Хёндэ Моторс” жамосида тўп сурган.  
 
Буюк Британиянинг ҳуқуқ-тартибот органларига нисбатан шикоятни тафтиш қилиш бўйича Мустақил комиссияси бўлган воқеа юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда.
 
Буюк Британияда бунга ўхшаш ҳолатлар олдин ҳам юз берган.  2013 йилда Плимут шаҳрида яшовчи 23 ёшли Эндрю Пимлотт унга қарши “Тазер” ишлатилгач вафот этган. Руҳий жиҳатдан ёмон аҳволда бўлган эркак ўз устидан бензин қуйиб, ўзини ёқмоқчи бўлганда,  фожиани олдини олиш мақсадида полиция унга қарши “Тазер”дан ўт очган. Оқибатда олов келиб чиқиб, Пимлотт тананинг куйиши натижасида вафот этган. 
 
2013 йилда Манчестер шаҳрида истиқомат қилувчи Жоржан Бигли ҳам электрошок туфайли вафот этган эди.
 
Буюк Британия полициячилари ўзлари билан ўқотар қурол олиб юришмайди.  Бундай қуролларда фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг махсус гуруҳлари фойдаланиш ҳуқуқига эга.  Мамлакатда 2015 йилда полиция томонидан 10 329 марта “Тазер”дан фойдаланилган. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Англия Тазер Далиан Аткинсон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!