...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энг кекса кибор хоним – Елизаветта II нинг ҳаётий ҳақиқатлари


11:59, 10.12.2018 Бу қизиқ
 5 604

Ўзимизни жиддий тутмайлик. Ҳеч кимда доноликнинг монополияси мавжуд эмас.

Қиролича Елизавета II дунё киборларининг олд қаторидан ўрин олувчи аёллардан саналади. Кекса қиролича 92 ёшни қаршилаганига қарамасдан, ҳамон тетик. Унинг нафақат давлат бошқаруви, қироллик оиласига ҳос маданият ва этика борасида, балки ҳаёт, турмуш борасидаги тажрибаси ҳам жуда катта. У тож кийган қиролича бўлгани билан, у ҳам она, қайнона, буви...
 
Қироличанинг шахсий ҳаёти давомида орттирган тажрибаси кўпчиликка дарс бўлгулик. Қуйида унинг ҳаёт, севги ва куч ҳақидаги фикрлари билан танишишингиз мумкин.
 
  • Оила – бу қариндошлардан иборат дегани эмас. Баъзи вақтларда жамоа, ташкилот, ҳаттоки мамлакат ҳам ўз оилангиздек бўлиши мумкин.
 
  • Ўзимизни жиддий тутмайлик. Ҳеч кимда доноликнинг монополияси мавжуд эмас.
 
  • Доимий табассум мени ранжитади. Нима учун аёллар ҳар вақт табассум кутишади? Бу адолатдан эмас. Агар инсон ўзини жиддий тутса, ҳар қандай вазиятдан осон чиқиб кета олади.
 
  • Мен муваффақият формуласини билмайман. Аммо вақт ўтиши билан муваффақиятга эришишнинг айрим белгиларига кўпроқ эътибор қаратадиган бўлдим. Натижада ҳақиқий лидер бўлиш учун инсонларнинг ҳаракатларини, ғояларини, истеъдодларини, ғайрат ва илҳомларини бирлаштириш лозимлигини англадим.
 
  • Ҳаёт жуда мураккаб вазиятлардан иборат. Фақат жасур одамларгина мағлубиятни тан олмайдилар. Аксинча, келажак учун ҳам курашадилар.
 
  • Ўзгарувчан дунёда фақат фаолларгина етакчилик қила олишади.
 
  • Мамлакатнинг фаровонлиги доимо эркакларнинг ишончлилиги ва аёлларнинг олийжаноблигига боғлиқ.
 
  • Менимча, бизнинг авлодларимиз хушомадгўйлардан қўрқишади.
 
  • Биз ҳаракатлар ўртасидаги мувозанатни сақлашимиз лозим. Йўқса, танқидий фикрлашни унутиб қўямиз.
 
Таълим ҳақида: агар тўғри тайёргарлик кўрилса, ҳамма нарсага эришиш мумкин.
Манзура Сайфиддинова

Теглар:Елизаветта II Англия қироличаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!