...
МЕНЮ
ONLINE TV

Премьер-лига клубида 2003 йилда туғилган футболчи дебют қилди


13:15, 26.09.2018 Спорт
 2 141

У Лондон клуби сафида 15 ёшидаёқ Англия Лига кубоги баҳсида майдонга тушди.

Аввалроқ, 25 сентябрь куни Англия Лига кубогида 3-босқич ўйинлари старт олгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Лондоннинг “Фулҳэм” жамоаси “Миллуолл” клуби меҳмони бўлди ҳамда 1:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Ўйиннинг энг эсда қоларли ҳолати “Фулхэм” клуби сафида 15 ёшли футболчи Харви Эллиотнинг майдонга тушганлиги бўлди. Клуб мураббийи Славиш Йоканович футболчини 81 дақиқада майдонга ташлади.
 
Таъкидлаш жоизки, Харви Эллиот 2003 йилнинг 4 апрелида Англияда туғилган бўлиб, ярим ҳимоянинг ўнг қанотида тўп суради.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Харви Эллиот Фулҳэм Англия Лига кубоги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!