...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суриядаги хорижий журналистларга ҳужум қилинди


18:40, 01.03.2016 Олам
 3 020

Журналистлар, асосан, Хитой, Канада ва Болгария фуқаролари бўлган.

Сурия шимолидаги Латакия вилоятида хорижий журналистлар гуруҳи отишмалар остида қолди. Улар орасида “Russia today” телеканалининг тасвирга олиш гуруҳи ҳам бўлган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Воқеа сешанба куни Кенсаба шаҳридан унча узоқ бўлмаган ҳудудда содир бўлган. Жангиралар жами саккизта артиллерия ўқлари билан ҳужум қилган. Натижада бир қанча одамлар жабрланган, уларнинг барчаси чет элликлар ва маълумотларга кўра, асосан Хитой, Канада ва Болгария фуқаролари бўлган.

Россия Мудофаа вазирлиги вакилининг айтишича, артиллерия ҳужуми Суриянинг Туркия чегарасига ёндош ҳудудидан бўлган. Бу пайтда журналистлар ўт очишни тўхтатиш режими амалда бўлган ва тинч аҳоли қайтаётган аҳоли пунктларида иш юзасидан саёҳат қилаётган эдилар, дейилади хабарда.

Ўтган шанбада ҳам Россиянинг “РЕН-ТВ” телеканали журналистлари жангарилар томонидан уюштирилган ҳужумларнинг қурбони бўлишига сал қолган эди. Кобанида ишлаган тасвирга олиш гуруҳи ДАИШ террористларининг қўшни Тель-Абьяд шаҳрида уюштирган ҳужуми оқибатида қамалиб қолган. Кейинроқ маълум бўлишича журналистлардан ҳеч ким жабрланмаган экан.

Сурияда ўт очишни тўхтатиш режими 27 февралдан бошланди. Унинг асосий ташаббускорлари АҚШ ва Россия ҳисобланади. Умуман олганда, сулҳ режимига амал қилинмоқда, лекин баъзи-баъзида унинг бузилаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам йўқ эмас.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Сурия Туркия Кенсаба 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!