...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янукович Украинага президент бўлиб қайтмоқчи


18:21, 01.03.2016 Олам
 3 188

Виктор Янукович 2014 йилнинг февралида Украинани тарк этган эди.

Украинадаги давлат тўнтариши натижасида президентлик лавозимидан кетишга мажбур бўлган Виктор Янукович яна Украина давлат раҳбарлигини лавозимига қайтмоқчи. Бу ҳақда унинг адвокати Виталий Сердюк сешанба куни маълум қилди, дея ТАСС хабар бермоқда.

“У Украинага қайтмоқчи ва бу хусусида дастлабки юридик қадамлар ташланади. Янукович лавозимидан ноқонуний равишда олиб ташланди ва бу Украина конституциясига зиддир”, – дейди Сердюк.

Хабарда айтилишича, адвокат Януковичнинг халқаро қидирувда эмаслиги ва дунё бўйлаб эркин ҳаракатланиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди. Аммо, ҳалигача Украинада унинг ҳаёти ва хавфсизлигига таҳдид мавжуд.

2013 йилда президент Виктор Янукович Вильнюсдаги Чарқий ҳамкорлик давлатлари саммитида Украинанинг Европа Иттифоқи билан ассоциация ҳақидаги келишувга имзо чекишдан бош тортган эди. Натижада, Киев ва бошқа шаҳарларда норозилик чиқишлари авж олди. Намойишчилар ЕИ билан ассоциацияни қўллаб-қувватлаган эдилар. Намойишлар оқибатида юзга яқин киши ҳалок бўлди. 2014 йил февралда Янукович Украинани тарк этди.

Украина Юқори радаси 2015 йил февралда Януковични президентлик унвонидан маҳрум этди.

2015 йил 19 октябрда Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Виктор Януковичнинг Украинага қарши даъвосини рўйҳатдан ўтказди. Унинг адвокатлари қуйидагича таъкидлайди. Янукович ўз даъвосида “Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясига биноан унинг ҳуқуқлари бузилгани, адолатли суд ўтказилишига нисбатан, шунингдек, унинг ҳаётига суиқасд юзасидан тергов ўтказилишига ва ҳимояланишига ҳуқуқларини тасдиқлашни сўраган”, – дейилади хабарда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Янукович Украина Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!