...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сицилияда ўт ўчирувчилар уюштирган ёнғинни ўзлари ўчирдилар


18:18, 07.08.2017 Олам
 1 845

15 нафар кўнгилли ўт ўчирувчи томонидан амалга оширилган ишлар Ёнғин хавфсизлик хизмати раҳбарияти томонидан шубҳали эканлиги айтилгач полиция улар устидан иш қўзғатган.

7 август куни Италия Ёнғин хизматининг кўнгиллилар гуруҳи қўшимча тўловларни қўлга киритиш мақсадида ўзлари ўт қўйган ўрмонда ўт ўчириш ишларини олиб борганлари ҳақида хабар берилмоқда.
 
15 нафар кўнгилли ўт ўчирувчи томонидан амалга оширилган ишлар Ёнғин хавфсизлик хизмати раҳбарияти томонидан шубҳали эканлиги айтилгач, полиция улар устидан иш қўзғатган.
 
Гуруҳ томонидан қўшимча меҳнат учун тўланадиган бонусларга эга бўлиш режалаштирилган. Бу миқдор соатига 10 еврони ташкил қилган.
 
Фирибгарлар гуруҳининг раҳбари шахсан ўзи иш вақтида табиат қўйнига йўл олиб, ўрмонга ўт қўйган. Содир бўлган ёнғинни ўчириш учун ўзи яна қайтиб келган.
 
Италия иқлимшунослари мамлакатда ёнғинлар ва қурғоқчилик натижасида кўрилган зарарни 2 миллиард евро дея баҳоламоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Италия Сицилия Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!