...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мактаб бозори: бир ўқувчига мўлжалланган канцелярия маҳсулотлари қанчага тушади?


17:58, 07.08.2017 Жамият
 10 161

Канцелярия маҳсулотларининг ўзига бир ўқувчи-талаба учун умумий ҳисобда тахминан 500 000 сўмдан 1 500 000 сўмгача маблағ талаб этади.

2017-2018 ўқув йилининг бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Шу кунларда ота-оналарнинг асосий вазифаси ўқув қуроллари, мактаб жиҳоз ва мактаб форма олишдир. Айни пайт барча бозор, дўкон, ёйма раста ва йирик савдо марказларида мактаб бозорлари ташкил этилган.
 
Мактаб бозорининг сарф-харажати ўқувчи ёки талабанинг таълим даргоҳи (мактаб, лицей, коллеж, ОТМ) ва ихтисослашувига қараб турли миқдорни талаб этади.
 
Масалан, оддий мактаб ўқувчиси мисолида оладиган бўлсак: 1 синф ўқувчиси (қиз ёки ўғил боланинг ашёлари)га 500 000 сўмдан 1 000 000 сўмгача бўлиши мумкин. Бунда асосий маблағ боланинг кийимига сарфланади. Маълумки, биринчи синф ўқувчиларига биринчи Президент муҳтарам Ислом Каримовнинг ташаббуси билан мактаб совғалари ташкил этилган. Совға таркибига мактаб портфелидан тортиб, дафтар, ручка, қалам каби бир бола учун зарур бўлган барча ўқув қуроллари кириб, бунда ўқувчининг ўғил ёки қиз бола эканлиги инобатга олинган. Бу ота-оналарга маблағ тариқасидаги катта ёрдам бўлибгина қолмай, балки болажонлар учун давлат томонидан кўрсатилган катта эътибор ҳамдир.
 
Энди ҳисоб-китобимизга қайтсак, 2-синфдан 4-синфгача бўлган ўқувчиларга мўлжалланган канцелярия ашёлари учун 150 000 сўмдан 500 000 сўмгача сарфланади.
 
5-синфдан 9-синфгача бўлган ўсмирларга мўлжалланган канцелярия ашёлари 500 000 сўмдан 1 000 000 сўмгача сарфланада.
 
Юқори синф ва бошқа таълим даргоҳларининг ўқувчи-талабалари 800 000 сўмдан 1 500 000 сўмгача маблағ зарур.              
 
Канцелярия маҳсулоти ва ашёлари турли савдо расталарида ўртача қуйидаги нархларда сотилмоқда:

12 варақли дафтарнинг донаси 250 сўмдан 700 сўмгача;
36 варақли дафтар 1000 сўмдан юқори;
96 варақли дафтар 1500 сўмдан юқори;
Расм дафтар (16 варакли) 2000 сўмдан, (40 варакли) 3500 сўм;
Кундалик дафтар 5000 сўмдан 20 000 сўмгача;
Атлас харита (контури билан) 8500 сўм;
Меҳнат дарслиги ашёлари солинадиган сумка 14 000 сўм;
Жисмоний тарбия кийимлари солинадиган халта 15 000 сўмдан 25 000 сўмгача;
Ручка (ишлаб чиқарувчи ва сифатига қараб) 200 сўмдан 1500 сўмгача;
Пенал 15 000 сўмдан 50 000 сўмгача;
Қалам 100 сўмдан 300 сўмгача;
Елим турига қараб 1000 сўмдан юқори;
Турли чизғичлар комплекти  5000 сўмдан 20 000 сўмгача;
Оқ қоғоз бир тўплами 30 000 сўмдан юқори;
Чизмачилик ашёлари (қоғоз, циркуль ва б.) 50 000 сўмгача;
Мактаб портфели 50 000 сўмдан 300 000 сўмгача;

Ўчирғич (500-1000), рангли қаламлар тўплами (3000-60 000), рангли бўёқлар тўплами (5000-20 000), мўйқаламлар (кисточкалар) тўплами (3000-10 000), қалам тарошлагичлар (500-5000), китоб жилдлар (5000), дафтар жилдлар (5000-8000), рангли қоғозлар тўплами (3000-10 000), пластилин (10 000 сўмдан юқори), мактаб қайчи (2000-5000), файллар (3000-10 000), фломастер каби ўқув қуролларига жами (ишлаб чиқарувчиси, тури, ҳажми, сифатига қараб)  умумий ҳисобда бир ўқувчига 500 000 сўмдан 1 000 000 сўмгача маблағ талаб этади.
 
Юқорида қайд этилган барча нархлар ўрта ҳисобда (бозор ва дўконларда мавжуд нархлар инобати билан) олинди. Яна шуни таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳри марказий кўчаларидаги ёйма дўконларда мазкур нархлар икки баравар қимматроқ эканлиги аниқланди.
 
Диққат маслаҳат: мактаб бозорига боришдан бир кун олдин энг зарур буюмлар руйхатини тузиб олишингиз мақсадга мувофиқдир. Буюмларни харид қилаётганингизда иложи борича битта дўкондан олишингизни маслаҳат берамиз. Чунки дўкондор умумий ҳисоб-китобдан чегириб бериши ҳар томонлама қулайдир. Харид қилган нарсаларингизни иложи борича тартиб билан пакет ёки қоғоз қутиларга (агар илтимос қилсангиз сотувчи беради) жойланг. Ҳеч нарса қолиб кетмаганлигига ишонч ҳосил қилинг. Чунки сотувчиларнинг айтишича, гоҳида харидорлар энг майда (масалан: қалам, ручка, турли жилдлар каби) нарсаларни унутиб қолдирадилар.    
Муҳайё Саидова

Теглар:Мактаб бозори Президент совғаси Канцелярия маҳсулотлари Нархлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар