...
МЕНЮ
ONLINE TV

Салмон Хон қамалди!


17:39, 05.04.2018 Шоу-бизнес
 22 131

Салмон Хон аввал ҳам тўрт марта шу каби жиноятда айбланган. Уларнинг учтасида оқланган.

Ҳиндистоннинг Жодпҳур суди Болливуд суперюлдузи Салмон Хонга 1998 йил ноёб оҳуни ўлдиргани учун беш йил қамоқ жазоси тайинлади. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
 
Шу билан бирга суд уни жинояти учун 10 000 рупий (154 АҚШ доллари) миқдорида жарима ҳам белгилаган.


 
Актёр Ражастон штатида фильм суратга олиш жараёнида давлат муҳофазасидаги икки жониворни ўлдирган.
 
“Ов”да у билан бирга бўлган тўрт нафар актёрдан айблов олиб ташланган.
 
52 ёшли Салмон Хон суд ҳукми устидан шикоят қилиши мумкин. Шунга қарамай, у бир неча кунни қамоқда ўтказишига тўғри келади.
 
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Салмон Хон машинасида йўловчини уриб юборгани учун ҳибсга олинган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Салмон Хон Болливуд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!