...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шоҳруҳхоннинг навбатдаги фильми уруш ҳақида


09:09, 11.05.2017 Кино
 5 361

Фильмдаги роллар тақсимоти аниқ ва Шоҳруҳхон бунда бош ролни ижро этади.

Одатда мухлислар Болливуд қироли Шоҳруҳхонни романтик образлар қаҳрамони сифатида жуда яхши билишади. Аммо бу фильм унинг ҳинд армияси ва ҳаво кучлари таркибидаги қаҳрамонлиги ва жасорати ҳақида.
 
Фильмда жуда катта ҳарбий операция тасвирланади ва ижобий қаҳрамонлар асосий ишларда ўзини кўрсатишади. Киносценарий 2000 йилда мувафақиятли чиққан “Кукри операцияси” ғоялари асосида шакллантирилган.
 
Маълум бўлишича, бу лойиҳа “Red Chillies Entertainment” томонидан ишланмоқда. Саҳналар Африкадаги бир нечта жанговар ҳудудлар ҳамда реал ҳарбий ҳаракатлар кетаётган жойларда суратга олинади.
 
Фильмдаги роллар тақсимоти аниқ ва Шоҳруҳхон бунда бош ролни ижро этади. Шунингдек, катта эҳтимол билан фильмда Шоҳруҳхон ўқчи формасидаги ҳарбий образида пайдо бўлиши кутилмоқда. 
Икром Раҳмон

Теглар:Шоҳруҳхон Африка Болливуд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!