...
МЕНЮ
ONLINE TV

Танзанияда кема ҳалокати. Қурбонлар кўп


15:24, 21.09.2018 Жамият
 1 770

Қутқарув хизмати тўлиқ сафабар қилинган. Тирик қолган одамлар қутқарилмоқда.

Кеча, 20 сентябрь оқшомида Танзаниянинг Виктория кўлида юзлаб одамларни ташиб кетаётган паром чўкиб кетди. Ҳодисада камида 42 киши ҳалок бўлганлиги билдирилмоқда.
 
Маҳаллий ОАВнинг “Reuters”га берган маьлумотига кўра, чўкиб кетганлар сони 200 атрофида бўлиши мумкин.
 
Кўриш имконияти пасайганлиги сабабли тўхтатиб қўйилган қутқарув ишлари 21 сентябрь тонгида яна бошланди. Паром Укора ва Буголора ороллари орасида, қирғоққа яқин жода чўккан.
 
Кемада жами 400 нафардан ортиқ йўловчилар бўлиб, ҳозирга қадар 100 га яқин инсон қутқариб олинган.
 
Маълумот учун, Танзанияда денгиз фалокатлари кўп содир бўлиб туради. 2012 йилда Занзибар оролидан Ҳинд океанига кетаётган йўловчи кемаси чўкиши оқибатида 145 киши ҳалок бўлган. 2011 йилда эса, Занзибар қирғоғи яқинидаги кема ҳалокати натижасида 200 га яқин инсон вафот этган. Энг дахшатли вожеа 1996 йилда содир бўлган бўлиб, Виктория кўлида кема чўкиши натижасида 800 дан ортиқ одам қурбон бўлган.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Африка Танзания Виктория 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар