...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда кучли зилзила содир бўлди. Қурбонлар бор


08:47, 11.05.2017 Олам
 4 233

Қидирув-қутқарув ишлариб бошлаб юборилди, яраланганлар зудлик билан шифохонага етказилмоқда.

Хитойнинг шимоли-ғарбида жойлашган Синьцзян уйғур автоном вилояти ҳудудидаги Тошқўрғон уездида бугун, 11 май куни эрталаб 5.5 магнитудали кучли зилзила қайд этилди.
 
“Синхуа” ахборот агентлигининг хабарига кўра, ер силкиниши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 20 нафари жароҳат олди. Қидирув-қутқарув ишлариб бошлаб юборилди, яраланганлар зудлик билан шифохонага етказилмоқда.
 
Зилзила эпицентри Помир тоғларида қайд этилган. Асосий силкиниш Урумчи шаҳридан 1250 км узоқдаги Тошқўрғон уездида кузатилган. Бу ер Покистон, Афғонистон ва Тожикистон чегараси ҳисобланади.
Бобур Жалолов

Теглар:Хитой Урумчи Синьцзян зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!