...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шоҳруҳ Хоннинг қизи ҳам кинода: унга махсус сценарий ёзилмоқда


16:06, 20.06.2017 Кино
 25 617

Янги “юлдуз”лар қаторига Шоҳруҳ Хоннинг қизи Сухана Хон ҳам қўшилиши кутилмоқда.

Болливуд киноси кўпчиликни ўзига мафтун этгани сир эмас. Орамизда машҳур ҳинд актёрларига ҳавас қиладиганлар кўпчиликни ташкил этади. 1990-2000 йилларда машҳурликнинг нуқтасини забт этган Шри Деви, Саиф Али Хон, Шоҳруҳхон, Салмонхон, Жуҳи Чавла каби экран юлдузлари бугун ўз ўринларини авлодларига бўшатиб берадиганга ўхшайди.
 
2018 йилда кўплаб машҳурларнинг фарзандлари, яқинлари катта экранга чиқишлари кутилмоқда. Масалан, Шаҳид Капурнинг укаси Ишан Каттер, Шри Деви ва Бони Капурнинг қизи Жанҳи Капур, Саиф Али Хоннинг қизи Сара Али Хон илк марта кинода роль ижро этадилар. Бу янги “юлдуз”лар қаторига Шоҳруҳ Хоннинг қизи Сухана Хон ҳам қўшилиши кутилмоқда.
 
Хон оиласига яқин бўлган манбада келтирилишича, Суханада актёрлик қобилияти ёшлигидан бор, у театр саҳналаштиради, ўзи ҳам роль ижро этади. Буни кўрган ҳиндистонлик актриса, жамоатчи Шабана Азми ҳам унинг истеъдодига тан берган.
 
Сухана Хон актёрлик ишига жиддий қарайди. Ҳиндистон ОАВнинг тахминларига кўра, Коран Жоҳар айни вақтда Суханага мос тарзда сценарий тайёрлаш устида иш олиб бормоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Болливуд Ҳиндистон Кино Шоҳруҳ Хон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Маликахон
08:27 25.10.2017

ХАКИКИЙ ЛУЛИ ШУ ШОХРУХХОНДАН КУРКАМРОК, УЙНАГАН РОЛЛАРИ УМУМАН БАЧКАНА, НИМАСИ МАШЪУРЛИККА АРЗИЙДИ ТУШУНМАЙМАН!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!