...
МЕНЮ
ONLINE TV

Матбуот ва ахборот агентлигининг собиқ раҳбари янги лавозимга тайинланди


16:53, 24.01.2019 Жамият
 4 190

Лазиз Тангриев 1997-2006 йиллари Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг маданият, ижодий ташкилотлар ишлари бўйича хизмати консултанти бўлган.

“Ўзбеккино” Миллий агентлигининг “Кино санъати” журнали Бош муҳаррири лавозимига Лазиз Хушбоқович Тангриев тайинланди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Матбуот хизматида хабар берилди.
 
Маълумот учун, Лазиз Тангриев 1997-2006 йиллари Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг маданият, ижодий ташкилотлар ишлари бўйича хизмати консултанти, 2006-2007 йилларда “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи директорининг нашриёт ишлари бўйича   биринчи  ўринбосари, 2007-2017 йилларда Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи директори бўлган.
 
Тангриев “Кино санъати” журнали Бош муҳаррири бўлишидан аввал 2017 йил 28 июлдан 2018 йил 27 июлгача Матбуот ва ахборот агентлигининг Бош директори лавозимида фаолият юритган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Лазиз Тангриев Кино санъати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар