...
МЕНЮ
ONLINE TV

Машҳур ҳинд актёри вафот этди


12:11, 06.01.2017 Олам
 8 003

Актёр юрак ҳуружини бошдан кечирган ва орадан кўп ўтмай жон берган.

Бугун, 5 январь куни Болливуд оламининг кўзга кўринган актёрларидан бири, ҳинд фильмларида Амитабҳ Баччан билан бир қаторда қайнота ролини маромига етказиб ижро этган актёр Ом Пури Мумбайда, 66 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Mirror.co.uk” хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, актёр юрак ҳуружини бошдан кечирган ва орадан кўп ўтмай жон берган.
 
Ом Пурининг вафоти муносабати билан ҳамкасблари, қолаверса, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди актёрнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
 
Маълумот учун, истеъдодли актёр ҳинд фильмлари билан биргаликда Британиянинг қатор сериалларида ҳам роль ижро этган. 2004 йили у Британия кино саноатига қўшган ҳиссаси учун юксак мукофот билан тақдирланган. Ўзбекистонлик томошабинлар уни “Қайнота” фильмидаги роли орқали яхши танийдилар.
Умида Якубова

Теглар:Ом Пури Юрак хуружи Болливуд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Салмон Хон қамалди!

17:39, 05.04.2018 22 126

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!