...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саакашвили Порошенкога ярашишни таклиф қилмоқда


11:48, 17.12.2017 Олам
 3 136

Оммавий ахборот воситалари Саакашвилининг Украина президенти Порошенкога, ярашиш учун мактуб йўллаганини билдиришмоқда.

Аввалроқ, Украинада бўлаётган можаролар ва Саакашвилининг президент Порошенко билан учрашувга тайёр эканлиги тўғрисида хабар берган эдик. Энди оммавий ахборот воситалари Саакашвилининг Украина президенти Порошенкога, ярашиш учун мактуб йўллаганини билдиришмоқда.

Бу хабарни Украинанинг собиқ мудофаа вазири, “Фуқаролик позицияси”, деб номланган сиёсий партия етакчиси Анатолий Гриценко ҳам тасдиқлаган. Гриценко ижтимоий тармоқларда Саакашвили тарафдорларини бу мактуб учун қораламаслигини ҳамда унинг қандай вазиятга тушиб қолганини инобатга олишга чақирган. Унинг ёзишича, “Саакашвилининг Украина президенти Порошенкога шахсан мактуб йўллаб, музокаралар ўтказиш ҳақида берган баёноти умуммамлакат манфаатларидан келиб чиққан. Саакашвили оммавий намойишларга одамларни чақирганда ҳам Порошенконинг исми-шарифини тилга олмаган, аксинча, умумий маънода “ҳокимият” танқид қилинган эди, шунинг учун Саакашвилининг бу қарори унинг тарафдорлари учун кутилмаган қадам бўлди. Чунки, тарафдорлари унинг қиёфасида “Банково кўчасидаги олибсотарни” курсиси билан улоқтириб ташлайдиган кучли сиёсатчини кўрган эдилар”.

Шунингдек, Гриценко “Ҳақиқатан ҳам, Саакашвили қийин вазиятда қолди. Унинг хатоликлари ва ўзига ортиқча баҳо бериб юбориб ўзини тутолмаслиги, мамлакатдаги кайфиятга нотўғри баҳо бериши, ўзи учун ватан, деб ҳисоблаётган Украинани чуқур тушунмаслигидан келиб чиққан”, деб ўз фикрларини баён қилган.

Саакашвилининг матбуот хизмати унинг Порошенкога йўллаган мактуби борасидаги саволларга жавоб бермаган. 
Обил Сафаров

Теглар:Саакашвили Порошенко Украина Гриценко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!