...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия собиқ Бош вазирининг ўғли уйидан ўлик ҳолда топилди


19:11, 16.12.2017 Олам
 13 983

Месут Йилмазнинг ўғли Явуз Йилмаз Бейокоздаги ўз уйида ўлдириб кетилган деган тахминлар ҳам илгари сурилмоқда.

Туркия собиқ Бош вазири Месут Йилмазнинг ўғли Явуз Йилмаз Бейокоздаги ўз уйидан жонсиз ҳолда топилган.

Туркия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Месут Йилмазнинг 38 ёшли ўғли Явуз Йилмаз ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин деган вариант ҳам тахмин қилинган.
 
Ҳодиса жойига етиб келган полиция вакилларининг айтишича, у ўз бошига ўқотар қуролдан ўқ узиб ўз жонига қасд қилган ёки номаълум кимсалар уни отиб ўлдириб кетиб қолишган бўлишлари мумкин.
 
Собиқ Бош вазир бу нохўш хабарни АҚШда юрган вақтда эшитган. Полиция ҳозирда мазкур иш юзасидан жиноий иш қўзғатди. 
Обил Сафаров

Теглар:Туркия Месут Йилмаз Явуз Йилмаз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!