...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рио Олимпиадаси машъаласи ёқилди


16:34, 21.04.2016 Спорт
 2 717

Олимпиада машъаласи 3 май куни Бразилияга етказилади.

Грециянинг Олимпиясида Бразилиянинг Рио-де-Женейро шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада-2016 машъаласи ёқилди.  Бу ҳақда Олимпиаданинг Twitter’даги саҳифаси хабар бермоқда.
 
Олимпиада машъаласи эстафетаси иштирокчилари олти кун ичида Греция шаҳарларини айланиб ўтадилар. 3 май куни машъала Бразилияга етказилади.  Эстафета Бразилиянинг 500 та шаҳар ва қишлоқларидан ўтади. Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими 5 августда бўлади.
 
Рио Олимпиадаси 2016 йилнинг 5-21 августида бўлиб ўтади. Мусобақада 206 та давлатдан спортчилар ташриф буюрадилар. Бу Олимпиада тарихидаги рекорд даража ҳисобланади. Шу жумладан,  Косова ва Жанубий Судан вакиллари ҳам Лотин Америка давлатига келадилар.
 
Маълумот учун, Рио-де-Женейрода жами 306 та медал учун спортчилар куч синашадилар ва бу ҳам мусобақа тарихидаги рекорд миқдор саналади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Греция Рио-де-Женейро Олимпиада 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!