...
МЕНЮ
ONLINE TV

Раққоса Шодиёра Омонова турмушга чиқяпти


18:49, 22.02.2016 Шоу-бизнес
 14 464

Тўй куз ойларида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Раққоса Шодиёра Омонова Instagram’даги шахсий саҳифаси орқали турмуш чиқаётганини маълум қилиб, “фотиҳа тўйи” учун келтирилган совға-саломларнинг суратини жойлади. Биз шу заҳотиёқ раққоса билан боғландик.

Шодиёра Омонова, раққоса:
— Турмушга чиқаётганим рост. Бироқ ҳали тўй куни маълум эмас. Бўлажак турмуш ўртоғимнинг оила аъзолари куз ойларини маъқул кўришяпти.
— Куёв санъат олами вакилими?
— Йўқ!

Маълумот учун, Шодиёра Омонова 1991 йилда туғилган. У рақс билан 2004 йилдан буён шуғулланиб келади. Раққоса 2013 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг бакалавриатини, 2015 йилда эса магистратурасини тамомлаган. “Эътироф-2014” тақдирлаш маромида “Йилнинг энг яхши раққосаси” номинациясида ғолибликни қўлга киритган. Омонова айни дамда “Тумор” рақс ансамблида фаолият юритиб келмоқда.

Теглар:Шодиёра Омонова Тўй Раққоса 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

аноним
11:40 31.03.2016

Хозир раққосаларга уйланиш урфга киряптими, авваллари ўзини сохасида бирга ишласагина оларди, хозир умуман санъатга бегона йигитлар раққосаларга уйланяпти. Ишқилиб бахтли бўлишсин, энди куёв бола телех бўладида



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!