...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ражаб Тойиб Эрдўған Покистон парламентида нутқ сўзлади


17:39, 17.11.2016 Олам
 1 928

“Туркия Покистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини яширмайди”, дейди Туркия раҳбари.

Айни пайтда расмий ташриф билан Покистонда бўлиб турган Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Покистон парламентида нутқ сўзлади. Бу ҳақда Туркиянинг “Haber7.com” нашри хабар бермоқда.
 
“Бизнинг ИШИД террористик гуруҳига қарши курашимиз давом этмоқда. Бу ташкилотнинг Ислом динимизга алоқадор жойи йўқ, аслида. Улар ҳеч кимга фойда келтирмайди”, дея сўз бошлаган Эрдўған Ислом дини аҳлини биргаликда террорчиликка қарши курашишга чақирди.
 
Туркия раҳбари Покистон ҳақидаги қуйидаги фикрларини билдириб ўтди:
 
“Биз фақатгина сўзда эмас, ҳақиқий маънода қардошмиз. Покистон Ислом дунёсида муҳим ўрин тутади. Биз 1999 йил зилзиладан талофат кўрдик. 2014 йилда конда катта фожиа юз берганди ва шу йил 15 июль куни исён кўтарилганида, Покистон биринчилардан бўлиб ёнимизда турди. Мен ҳамманинг олдида яна бир бор қўллаб-қувватлаганингиз учун сизларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман”.
 
Айни дамда АҚШда истиқомат қилаётган Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги гуруҳ бошқа мамлакатлар учун ҳам хавфли эканлигини таъкидлаб ўтган Эрдўған, бу террорчилик гуруҳининг Покистонга зарари етмасидан бартараф этилишига умид қилаётганини қўшимча қилди.
 
Эрдўған террорчилар гуруҳи ҳақида:
 
“Ал-Қоида ва ИШИД динимизга қарши жиддий хавфдир. Бизнинг динимизда бегуноҳ кишиларни ўлдириш гуноҳ ҳисобланади. Террорчилар эса айнан шундай қилишяпти. Ғарб ҳозир уларнинг ёнида. Мен яна очиқ айтишда давом этама, Туркия ва Покистон террорчиларга қарши курашишда етакчилик қилиши мумкин.
 
Кеча, мамлакат президенти билан учрашувимиз, бугунги Бош вазир билан муҳокамаларимиз Туркия-Покистон алоқаларини янада мустаҳкамлаши ва Ислом дунёсида ўрнак бўлиши, шубҳасиз.
 
Покистон ва Афғонистон ҳамкорлигига асосий эътиборимизни қаратганмиз. 70 йиллик Кашмир муаммоси ҳамон давом этмоқда. Айниқса, Кашмирдаги сўнгги воқеалар бу муаммони ҳал этиш зарурлигини яна бир бор кўрсатди. Бу борада Туркия ёрдамга тайёр”.
Дурдона Расулова

Теглар:Покистон-Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!