...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон ИИВ: Ақтўбедаги теракт бўйича кўрсатмалар Суриядан келган бўлиши мумкин


12:25, 14.06.2016 Олам
 3 950

Ақтўбе шаҳрида бўлган ҳужумга жангарилар пухта тайёргарлик кўргани айтилмоқда.

Қозоғистон Ички ишлар вазири Калмуханбет Қосимовнинг таъкидлашича, Ақтўбедаги ҳужумларнинг иштирокчилари Сурия ҳудудидан кўрсатмалар олган бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
“Табиийки, улар тайёрланишган,  ташкилотчилар Суриядан бўлиши мумкин. Ўйлашимча, тергов натижалари ҳаммасини исботлайди”, дейди Қосимов бугун, 14 июнь куни журналистларга берган интервьюсида.
 
Маълумот учун, 5 июнь куни номаълум шахслардан иборат гуруҳ икки қурол-яроғ дўконига ва Ақтўбедаги ҳарбий бўлимга қуролли ҳужум уюштирган эди. Шаҳарда антитеррор операция ҳолати эълон қилинди. Сўнгги хабарларга қараганда, жами саккиз киши ҳалок бўлган, уларнинг уч нафари ҳарбий хизматчилардир. 18 нафар жиноятчи ўлдирилган ва ўн киши қўлга олинган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қозоғистон Теракт Калмуханбет Қосимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!