...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Дунёдаги энг митти одам” 77 ёшида вафот этди


12:20, 14.06.2016 Олам
 3 914

Болаларнинг севимли мультфильми бош рол ижрочиси бир ҳафта олдин шифохонага ётқизилганди.

Бугун, 14 июнь куни болажонларнинг севимли “Альф” телесериалида Альфа роли ижрочиси, актёр Михай Месарош 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Dayonline.ru” нашри хабар бермоқда.
 
Оммавий ахборот воситаларига Михайнинг ўлими ҳақида актёрнинг менежери Деннис Варга маълумот берган.
 
Маълумотларга кўра, Михай бундан бир ҳафта илгари шифохонага ётқизилган ва ўлимига қадар у кома ҳолатида бўлган.
 
Ушбу ажойиб актёр 1939 йили Венгрияда туғилган. Кичиклигидан циркдаги турли томошаларда иштирок этиб келган. Бўйи атиги 84 сантиметр бўлган Михай “Дунёдаги энг митти одам” унвонига сазовор бўлган.
 
Унинг ижросида машҳур бўлиб кетган “Альф” телесериали АҚШ экранларига 1986 йилда чиққан. Михайнинг ғаройиб роли туфайли ушбу телесериал 4 фаслга чўзилган ва дунёнинг 80та давлатида намойиш этилган.
Умида Якубова

Теглар:энг митти одам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!