...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонга янги Бош вазир тайинланди


19:30, 20.04.2018 Олам
 2 810

Бош вазир ўз дастурини Парламентга тақдим қилди.

Аввалроқ, Қирғизистон Бош вазири Сапар Исаков лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 20 апрель куни Қирғизистон Жўқорғи Кенеши навбатдан ташқари мажлисида Муҳаммадкали Абилғозиев номзодини Бош вазир лавозимига тасдиқлади. Бу ҳақда “Kabar” хабар берди.
 
Парламент спикери Достонбек Жумабоев янги Бош вазирнинг иш фаолиятида омад тилаб, халқ ва давлат манфаати йўлида бор имкониятларини ишга солишига ишонч билдирди.
 
Муҳаммадкали Абилғозиев билдирилган тилаклар, танқид ва топшириқлар учун депутатларга миннатдорлик билдирди. Унинг сўзларига кўра, у ва ҳукумати халқ ва давлат манфаати йўлида очиқ ва виждонан ишлашга тайёр.
 
Кенгаш давомида Абилғозиев Жўқорғи Кенешга ўз ҳукумат дастури – “Бирлик, ишонч ва яратувчилик”ни тақдим қилди.
 
Абилғозиев дастурда ҳудудларни ривожлантириш, ирригация тизимларини қуриш ва аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш устувор йўналиш этиб белгиланганини айтди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қирғизистон Муҳаммадкали Абилғозиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!