...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонда давлат тўнтариши ҳаракатида гумонланган сиёсатчи қўлга олинди


11:25, 10.10.2017 Олам
 3 916

Мамлакатда бўлиб ўтиши кутилаётган президентлик сайлови олдидан хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси “Мекенчил” сиёсий партияси аъзоси Мелис Аспековнинг 15 октябрда бўлиб ўтадиган президентлик сайловидан кейин ҳукуматни қўлга олишга уринишда гумонланиб қўлга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда “Газета.ru” хабар бермоқда.
 
Хабарда маълум қилинишича, Мелис Аспеков муаян бир гуруҳ манфаатларига мувофиқ президентлик сайловининг якуний натижалари эълон қилинганидан сўнг ҳокимиятни эгаллашда ва Қирғизистонда сиёсий беқарорликни келтириб чиқаришда гумонланиб қўлга олинган.
 
Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
 
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда бўлиб ўтиши кутилаётган президентлик сайлови олдидан хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Ҳаттоки, Қирғизистоннинг амалдаги президенти Алмазбек Атамбаев Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига ташрифини бекор қилган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Ҳокимиятни эгаллаш Президентлик сайлови Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!