...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонда бешбармоқ тайёрлаш бўйича рекорд ўрнатилади...ми?


20:13, 10.03.2018 Олам
 4 630

Бешбармоқ учун 8 бош от сўйилган.

Қирғизистонда Гиннеснинг рекордлар китобига кириши мўлжалланган 1 тонналик бешбармоқ учун 8 бош от сўйилди. Бу ҳақда “Кыргыз тилектештиги” хабар берди.
 
Тадбир ташкилотчиларидан бири Жамолбек Ирсолиевнинг сўзларига кўра, тайёргарлик жараёни 9 мартда бошланган.


 
“Ҳаммаси бўлиб 8 бош от сўйилди ва 150 литр сиғимли 12 та қозон (тўй қозони) ўрнатилди. Ҳозирда 1480 килограм гўшт қайнамоқда. 119 метрли чучук эртага эрталаб тайёр бўлади. Бешбармоқ учун хамир ҳам тайёрланади”, деди у.
 
Бишкек шаҳри ҳокимлиги тадбир бўлаётган Чўқон Валихонов кўчасини тўсиқлар билан тўсиб қўйган, деб қўшимча қилди Жамолбек.
 
Ташкилотчилар 8 март куни Гиннес Рекордлари Китобидан 1 турдан муваффақиятли ўтганликлари ҳақида мактуб олишган.
 
Ўзбекистонда тайёрланган рекорд миқдордаги ошдан кейин қирғизистонликлар ҳам бизга ҳавас қилишган бўлса ажабмас.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қирғизистон Гиннес рекордлари китоби 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!