...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Москвада довул, “Барселона”да ўзгариш, азани аза қилганлар ва Samsung


09:41, 30.05.2017 Олам
 4 482

Украина пойтахти Киевда ер ости трубаларининг ёрилиши натижасида яқиндаги уйларнинг 7-қаватидан ўрин олган деразадаги ойналар синиб кетди.

1. Испаниянинг “Барселона” клубига янги бош мураббий тайинланди. Эндиликда каталонияликлар сафини тарк этган Луис Энрике ўрнида “Атлетик” собиқ мураббийи Эрнесто Вальверде иш олиб боради. “Барселона” мураббий билан икки йиллик шартнома имзолади.
 
2. Samsung компанияси YouTube саҳифасидаги расмий каналида дунёдаги илк марта эгилувчи AMOLED-дисплейи тақдимотини жойлади. Маълум бўлишича, эгилиш хусусиятини ўзида жамлаган экран 9,1 дюймга эга бўлади. Шунингдек, дисплейда бошқа деформацияларни ҳам амалга ошириш мумкин.


 
3. Украина пойтахти Киевда ер ости трубаларининг ёрилиши натижасида яқиндаги уйларнинг 7-қаватидан ўрин олган деразадаги ойналар синиб кетди. Ҳодиса туфайли жароҳатланганлар йўқ, айни дамда қутқарувчилар эвакуация ишларини олиб боришмоқда.
 
4. Африканинг Кот-д’Ивуар мамлакатида савдогарни тунашга уринган ўғриларни таъқиб этаётган полиция ходимлари адашиб, дафн маросими машинасини ўққа тутиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди.
 
5. Россия пойтахти Москвада кучли шамол кўтарилиши натижасида 137 киши жиддий тан жароҳати олган. Шунингдек, шамол уйларнинг томларига ҳам жиддий зарар етказган. Ҳозирча ҳодиса туфайли вафот этганлар йўқ.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Москва Кот-д’Ивуар Украина Киев Samsung Барселона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!