...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин сиёсий фаолияти тугаганидан сўнг нима билан шуғулланишини айтди


12:05, 06.12.2016 Олам
 5 730

Россия президенти Владимир Путин сиёсий фаолиятини муваффаққиятли якунлаш ва ҳақиқий саёҳат қилишни исташини айтди.

5 декабрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Челябинскдаги “Этерно” корхонасига ташриф буюрди. Корхона ишчилари президентдан нимани орзу қилишини сўрашди.
 
“Мен сиёсий фаолиятимни муваффақиятли якунламоқчиман”, деб жавоб берди Путин.
 
Суҳбат давомида Россия раҳбари саёҳат қилишни жудаям ёқтиришини айтди.
 
“Айни пайтда бирор давлатга ташриф қилсак, аэропортига бораман, кейин у ердан бошқа бир учрашув жойига кетаман. Сўнг яна орқага, худди шундай, аэропортга қайтаман. Буни саёҳат деб бўлмайди”, деб шикоят қилди Путин.
 
“Албатта, бошқача саёхат қилишни истардим: табиатнинг гўзаллигини ҳис қилиш, қайсидир тарихий жойни томоша қилиш”, деб қўшимча қилди президент.
 
Шунингдек, Владимир Путин ҳали ҳеч қачон шуғулланмаган, лекин қилиб кўришни истайдиган хоббиси борлигини айтди. “Хоббим бор, лекин нима эканини айтмайман”, дейди Россия раҳбари.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Владимир Путин Саёҳат Хобби 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!