...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кўпчилик ёқтирмайдиган, аммо саёҳат учун энг қулай мамлакатлар


20:51, 01.02.2019 Бу қизиқ
 13 360

Қулай, тинч, узоқ муддатли саёҳат истаганлар учун бу мамлакатлар янги ажойиботлар эшигини очади.

Ўз она юртини ташлаб бошқа бир мамлакатга бориш, у ерда қанчадир муддат истиқомат қилиш осон эмас. Гарчи саёҳат мақсадида бўлса ҳам, айрим ҳолатларда виза муаммолари, бориш-келиш, овқатланиш, яшаш харажатлари кишини анча қийнаб қўйиши мумкин. Бироқ шундай жойлар борки, у ерга ташриф буюрсангиз бу каби муаммолар бироз камайиши билан бир қаторда, кўнгилдагидек, кутилганидан кўпроқ хордиқ чиқариш имкониятини беради. Қуйида улар билан батафсил танишасиз:
 
Мексика


 
Бу давлат турмуш тарзига кўра бошқа давлатлардан анча қулайроқ. Масалан, юқори тезликдаги интернет, маҳаллий ва жаҳон фильмлари, телевизион шоулар, зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари, пляж ва маззали таомлар саёҳатни ажойиб ўтказишга ёрдам беради.
 
Мексикада доимий виза учун ариза топшириш мумкин. Агар сиз бир шахс сифатида 1.826 доллардан ортиқроқ даромад олсангиз, у виза мудатини узоқлаштиришга хизмат қилади.
 
Панама


 
Бу давлат меҳмонларни ўз оила аъзоларидек кутиб олиши, меҳмондўстлиги билан ҳам машҳур. У ўзининг қалин, ёмғирли ўрмонлари, яшил тоғлари ва ажойиб табиати билан эътиборни тортади.
 
Панамада узоқ вақт қолишни истаганлар учун ҳам қулай. Нафақага чиққан фуқароларга соғлиқни сақлаш соҳаларида ва ресторанларда махсус чегирмалар мавжуд.
 
Коста-Рика
 


У ўзининг оддий ҳаётий услуби, 300 дан ортиқ турга эга бўлган чиннигуллари ва ажойиб океан манзаралари туфайли 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида ташриф буюрувчилар эътиборида бўлган. Энг қизиғи, иш жойларида ходимларга инглиз тилини ўргатадиган махсус бўлимларга эга.
 
Роатан


 
Гондурас қирғоғидан 35 км узоқликда жойлашган бу ҳудуд саёҳат учун тоғли манзараси, осойишта табиати билан машҳур. У ерда 3-4 ой қолиш учун меҳмонлик визасининг ўзи этарли. Агар шу ерда ишлаб, нафақага чиқишни истовчилар бўлса, ойига 1500 доллар миқдорида маблағ топиш талаб этилади. Натижада яна қўшимча чегирмаларга эга бўлиш мумкин.
 
Сейшел ороллари


 
Ҳинд океанининг ғарбий қисмида жойлашган Сейшел оролларининг деярли ярми миллий боғлар, пляж каби ташриф буюрувчиларга мўлжалланган турли маданий хилма-хилликдан иборат. Бу ерда қанча кўп даромад олса ва маблағ сарфласа, параллел равишда узоқ муддатли визани кутиш вақти ҳам қисқариб бораверади.
 
Никарагуа


 
У меҳмонларни кўнгилдагидек кутиб оладиган тропик маскан ҳисобланади. Агар сиз бу ҳудудда бирор бир меҳмонхона ёки овқатланиш шаҳобчаси очсангиз, автоматик равишда, ҳеч қандай муаммоларсиз узоқ муддатга мўлжалланган визага эга бўлишингиз мумкин.
 
Юқорида номлари келтирилган давлатлар туризм борасида тез-тез тилга олинмаслиги мумкин. Бироқ бу унинг соҳада ривожланмаганлигидан далолат бермайди. Шунчаки, одамлар қизиқиб кўрмаган. Аслида қулай, тинч, узоқ муддатли саёҳат истаганлар учун бу мамлакатлар янги ажойиботлар эшигини очади.
Манзура Сайфиддинова

Теглар:Туризм Саёҳат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!